Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Вояга етмаганлар ҳуқуқлари доимий эътиборда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда прокуратура, адлия, ички ишлар органлари масъул ходимлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда нодавлат ташкилотларининг вакиллари, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссия аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Таъкидланганидек, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар томонидан 2015 йил давомида ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясини кучайтириш, ўқувчиларни турли тўгараклар ва спорт секцияларига жалб этиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Йиғилишда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этишга масъул бўлган идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, ижросини таъминлаш учун мутасадди идораларга юборилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

27.02.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси