Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонун ижросини, болалар тиббий кўригини ва даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўз вақтида ташкил этилишини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини, моддий-техника базасидан оқилона фойдаланилиши аҳволини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

Тадбир давомида ҳудудда болаларда касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика қилиш, болалар тиббий кўригини ва даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, оналик ва болалик муҳофазасини кучайтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, тизимни малакали мутахассислар билан тўлдириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, йиғилишда соғлом болани вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий кўриклар сифатини ошириш, соғлом оилани шакллантириш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал қилиш ва бу борада мутасадди идораларнинг масъулиятини ошириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан соғлиқни сақлаш вазири ва туман, шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия

07.12.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси