Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Тадбирда прокуратура, ҳокимликлар, назорат органлари вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш борасида амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аҳамияти, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий ҳимоясини қатъий таъминлаш борасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, республика прокуратураси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳнинг амалий кўмаги билан фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини тиклаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган шахсларнинг фаолиятига қонуний тус бериш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашув давомида тадбиркорлик субъектлари вакилларига ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

04.03.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси