Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ – УСТУВОР ВАЗИФА

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан Вазирлар Кенгашида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – устувор вазифа” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Бош прокуратура масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлик ва идоралари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Семинарда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, улар фаолиятини янада ривожлантириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган, қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, ўтказилаётган текшириш ва мониторинглар давомида тадбиркорларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, уларни ноқонуний текшириш ҳолатлари аниқланиб, бунга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи қатъий ҳал этиб келинмоқда.

Тадбир якунида Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ташаббуси билан тайёрланган “Тинчлик – олий неъмат” номли видеоролик намойиш этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

21.06.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси