Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОКУРОРЛАР АХБОРОТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг навбатдаги сессиялари бўлиб ўтди. Уларда депутатлар, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияларда республика прокурори ҳамда туман ва шаҳарлар прокурорларининг 2015 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ахборотлари тингланди.

Таъкидланганидек, ўтган йилда прокуратура органларининг асосий эътибори аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга оид қонунчилик ижроси, қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига қаратилди.

Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш соҳасидаги қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасида прокурорларнинг протестлари асосида 232 та ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқлаштирилган, қонун бузилишлари, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 118 та тақдимномалар киритилган, етказилган 118 млн. 122 минг сўмлик зарарни ундириш борасида судларга 106 та аризалар киритилган, 823 нафар шахс интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилган.

Сессиялар якунида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши кураш борасида жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

11.01.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси