Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ ОЙЛИГИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, прокуратураси ва бошқа манфаатдор идоралар ташаббуси билан 2016 йилнинг 17 февралидан 17 мартига қадар “Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш ойлиги” деб эълон қилинди ва тегишли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида мазкур ойликни самарали ташкил қилиш ва ўтказиш, юқорида қайд этилган дастурда белгиланган тадбирларни мувофиқлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда мутасадди идоралар раҳбарлари, тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда эълон қилинган ойлик доирасида тадбиркорлик ҳимоясига оид қонун ҳужжатларининг ижро этилишини мониторинг қилиш, бу борада масъул идоралар фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда соҳага оид бошқа масалалар муҳокама қилиниб, вазифалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

20.02.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси