Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Меҳрибонлик уйида янги футбол майдончаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ташаббуси билан Хўжайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида қуриб битказилган футбол майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси масъул ходимлари иштирок этди.

Шу билан бирга, айни кунларда ушбу муассасадаги ёпиқ турдаги бассейнни қайта таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Шу тариқа Меҳрибонлик уйининг 117 нафар тарбияланувчилари учун жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига шароит яратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

22.12.2015

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси