Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Масъул котиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Масъул котиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида республика Вазирлар Кенгаши, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг масъул котиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда республика прокуратураси, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, таълим муассасалари ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда 2015 йилда вояга етмаганлар назоратсизлиги, уларнинг ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, узлуксиз таълим олишини таъминлаш борасида бажарилган ишлар муҳокама қилиниб, 2016 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Хусусан, вояга етмаганларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш, таълим сифатини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида ва маънавий-аҳлоқий тарбиялашни кучайтириш, қизларни эрта турмушга узатиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

04.02.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси