Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КУН ТАРТИБИДА ФАОЛИЯТ ЯКУНЛАРИ МУҲОКАМАСИ

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларининг 2016 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, ўтган йилда асосий эътибор аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясига доир қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаш масалаларига қаратилган.

Мазкур соҳаларда аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш орқали бартараф қилиниб, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилган.

Шу билан бирга, йиғилишда жорий йилда бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар белгиланиб, бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувдаги нутқида белгилаб берилган вазифаларни тўлақонли амалга оширишга устувор аҳамият қаратилиши шартлиги таъкидланди.

Хусусан, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда қонунийликни таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, адолат тамойилини қарор топтириш, ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки унинг олдини олиш энг асосий вазифалардан эканлиги алоҳида қайд этилди.

Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари М.Азимов иштирок этди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳайъат қарори қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

20.01.2017

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси