Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОКУРОРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШАККУРНОМАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг «Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида»ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Амударё туманидаги «Амир Темур» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси О.Юсуповга жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилишда кўрсатган фаоллиги ва самарали меҳнати учун Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ташаккурномаси эълон қилди.

О.Юсуповнинг қонунийликни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги фаол иштироки натижасида «Амир Темур» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида жиноятлар қайд этилмаган.

Шунингдек, О.Юсупов томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини бузган Г.Туваков ушланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

02.09.2017

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси