Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛИЯТ ЯКУНЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2017 йил 1-ярмидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Хусусан, қонунлар ижроси устидан назорат, шунингдек барча ислоҳотлар, шу жумладан давлат дастурлари ижросини ташкил этиш борасида ўтказилган тадбирлар натижасида 3 мингга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 6 мингдан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди ҳамда 4,2 млрд. сўм зарарнинг ундирилиши таъминланди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилди.

Янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини бевосита ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида 528 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш мақсадида идоралараро ҳамкорлик кучайтирилиб, тезкор-қидирув, суриштирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда профилактик тадбирларнинг сифатини ошириш чоралари кўрилди.

Йиғилишда, шунингдек, фаолиятда йўл қўйилган айрим камчиликлар танқид қилиниб, тегишли раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди, барча ходимларга ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сўзсиз ижро этиш топширилди.

Ҳайъат мажлиси якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

24.07.2017

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси