Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Бунда асосий эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, коррупция, одам савдосига қарши курашишга доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек янги қабул қилинган қонунларни аҳолига етказишга қаратилмоқда.

Жумладан, 2017 йилда 5 мингдан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, шундан мингдан ортиғи оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилган, тарғибот тадбирларининг 4 мингдан ортиғи халқ билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган.

Прокуратура ташаббуси билан “Адиллик айнасы”, “Куннинг темаси”, “Прокурор жавоби” ҳуқуқий кўрсатувлари ва “Қалқон” радиоэшиттириши тайёрланиб, ҳар ойда икки маротаба эфирга узатиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси муассислигида чоп этиладиган “Ғарезсизлик ҳам нызам” (“Истиқлол ва қонун”) газетасининг ҳар бир сонида прокуратура органлари ходимларининг мақолалари чоп этиб келинмоқда.

Ҳар пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида прокуратура органлари фаолиятига бағишланган “Халқ билан юзма-юз” телекўрсатуви эфирга узатилмоқда.

25.01.2018

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси