Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФУҚАРОЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2017 йилдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш давлат Дастури тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2017 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган ташрифи давомида берган кўрсатмалари ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Бунда асосий эътибор тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратишга қаратилди.

Мисол учун, юқорида қайд этилган дастур ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан «Шуманай Голд Экспресс» ва «Шуманай Мега Транс» масъулияти чекланган жамиятларига аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳамда 10 дона «ИСУЗУ» русумли автобус ва 15 дона «ДАМАС» русумли автомашиналари олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Мўйноқ тумани аҳолисининг бандлиги даражасини янада яхшилаш мақсадида текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Gold Muynak masters» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

Ушбу жамият ташкил этилиши муносабати билан 158 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди ҳамда туман марказидан олисда жойлашган «Учсой» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 100 нафар ишсиз аёллар касаначилик билан шуғулланиш имконига эга бўлди.

Шунингдек, прокуратура органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган янги қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган учрашувларда қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни етказиб боришга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, республика прокуратурасида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилиб, унда прокуратура, ички ишлар, назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар, улар учун яратилган имтиёз ва преференциялар ҳақида тушунтиришлар берилди, шунингдек улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

03.05.2017

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси