Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ — ФАОЛИЯТИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларга чиқиб, аҳоли билан Ўтказаётган мулоқотларида одамлар билан ишлайдиган барча органлар, ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини инсонларнинг фикрини, дардини эшитишга, муаммоларини ҳал қилишга қайта-қайта даъват этаётганлари бежиз эмас. Зеро, шундагина давлатимиз раҳбарининг: "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган тамойилини рўёбга чиқарган бўламиз.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларининг фаолияти ҳам халқимиз манфаатларидан келиб чиқиб барча соҳаларда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган. Шу билан бирга, фаолиятга ошкоралик бериш ва жамоатчилик назоратини таъминлаш орқали прокуратура органлари амалга ошираётган ишларни жамоатчиликка етказиш ҳамда аҳоли ўртасида ишончни ошириш чоралари кўрилмокда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган ярмида прокурорлар томонидан маҳаллий кенгашлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши қандай курашилаётгани тўўрисида 70 та ахборот киритилди, кенгашларнинг йиғилишларида 16 марта прокурорларнинг ҳисоботи эшитилди. Ушбу давр мобайнида қонунларнинг ижросини назорат қилиш борасида ўтказилган текширишларда 3 мингга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланди. Протест келтириш орқали мансабдорларнинг қонунга зид 450 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжати қонунларга мослаштирилди. Аниқланган камчиликларни бар­тараф этиш бўйича 514 та тақдимнома киритилди, 1800 дан ортиқ мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Қонун қўпол равишда бузилган ҳолатлар юзасидан 91 та жиноят иши қўзғатилди. Текширишлар ва жиноят ишлари тергови давомида 4,2 миллиард сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш борасида кўрилган чоралар натижасида текширишлар сони ўтган йилдагига нисбатан камайган бўлса-да, ҳуқуқи тикланган шахслар сони деярли икки баравар ошиб, 6859 нафарни ташкил этди.

Мониторингга олинган давлат идоралари, уюшма ва йирик корхоналарда иш ҳақидан қарздорлик жорий йилнинг 1 июль куни 801 миллион сўмни (йил бошида 3,7 миллиард сўм), шундан муддати ўтгани 323 миллион (864 миллион сўм) сўмни ташкил этиб, бу борадаги кўрсаткичлар йил бошига нисбатан анча яхшиланишига эришилди.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўўрисида"ги Қонун ҳамда соҳага оид бошқа ҳужжатларнинг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 1 июлгача республика бўйича жами 10974 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 10324 таси фаолият кўрсатмоқда.

Прокуратура органлари томонидан 259 нафар тадбиркорга ёрдам кўрсатилди. Шундан 50 нафарига 10 миллиард 591 миллион сўм кредит олишига кўмаклашилди, 12 нафарига 237 гектар ер ажратилди, 6 нафар тадбиркорга нол балансдаги иморатлардан ижара асосида фойдаланиш учун шартнома тузишда ва 160 дан ортиқ субъектга бошқа турдаги ёрдам кўрсатилиб, 273 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, Элликқалъа туманидаги "Сардор Бўстон" хусусий корхонасига музлаткич ускунаси олиш учун 583 миллион сўм кредит ажратилиши таъминланди, натижада 5 та иш ўрни яратилди.

Ҳозирги кунга келиб прокуратура органлари ўтказган назорат тадбирларида ҳокимлар ва назорат органларининг қонунга зид 24 та ҳуқуқий ҳужжатига нисбатан протест, камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 11 та тақдимнома киритилди, 41 нафар шахснинг маъмурий ва интизомий жавобгарлиги масаласи ҳал этилиб, 1 кишининг 134 млн. сўмлик ҳақини ундириш бўйича судга ариза берилди, соҳада 1636 нафар субъектнинг ҳуқуқи тикланиб, жиддий қонун бузилишлари юзасидан 6 та жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланган қонун бузилишларининг асосий қисми ҳокимликлар, "Ягона дарча" маркази, архитектура, солиқ инспекцияси, банклар, ер тузиш кўчмас мулк кадастр, электр ва газ корхоналари ҳамда туман ички ишлар бўлимлари ҳисобига тўўри келмоқда. Масалан, Хўжайли тумани ҳокимининг ўринбосари Д.Толибаев тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва муддатини бузгани учун унга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси кўрилди.

Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдорларнинг жавобгарлиги тўўрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари қатъий бажарилишини, шу­нинг­дек, тадбиркорларга етказилган зарарнинг бевосита айб­дорлардан ундирилишини таъминлаш бўйича тасдиқланган комплекс чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, прокуратура, СВОЖ­ЖДЛҚК департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ бош­қармаси, Божхона бошқармаси, Марказий банк бош бош­қармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида дастур ишлаб чиқилди. Дастур доирасида тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш, бизнесини тўхтатган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш ва фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Натижада, 36 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланди. Ўтказилган суҳбат давомида 28 та тадбиркорлик субъекти давлат реестридан чиқарилди.

Ҳокимликлар, давлат бошқарув ва назорат-текширув органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига дахл­дор ҳужжатларининг қонунийлиги ҳар 15 кунда ўрганилиб, аниқланган қонун бузилишлари бўйича зудлик билан чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Чимбой тумани ҳокимининг 2017 йил 15 февралдаги қарори билан туман электр тармоқлари, почта ва газ идорасига металл чиқиндиларини йиғиб топшириш мажбурияти юклатилган. Бундан ташкари, Кегейли тумани ҳокимининг "Тўрткўл", "Порлитау" ва бош­қа МЧЖларга тумандаги корхона ва ташкилотларнинг автотранспортларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилгани аниқланиб, ушбу қарорлар протест киритиш йўли билан бекор қилинди.

Бандлик дастури бўйича жорий йилда республикада жами 38668 та иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, январь-июнь ойларида 20029 та иш ўрни яратилди. Ҳозиргача шаҳар ва туманларда 58 та "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилди, уларда 2283 та корхона ва ташкилот 6715 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 1524 нафар ишсиз фуқарога корхона ва ташкилотлардаги бўш иш жойларига йўлланма берилиб, шундан 1506 нафари ишга жойлаштирилган бўлса, 10 киши касбга тайёрлаш курсларига, 8 киши ҳақ тўланадиган ишга юборилди. Бу йўналишдаги қонунчилик ижроси юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Хусусан, мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар "Халқ қабулхоналари"га тақдим этилиб, иш сўраб мурожаат қилган шахсларга иш таклиф қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида жами 295 та иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди. Ушбу кўрсаткич Нукус шаҳрида 16 та, Хўжайли туманида 84 та, Қўнғиротда 83 та, Кегейлида 71 та, Тахтакўпирда 41 тани таш­кил этади. Ушбу ҳолатлар бўйича қонуний чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк плас­тик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси доимий назоратга олинган. Жорий йилнинг июнь ойида бу борада 209 та текширув ўтказилиб, қонунбузарларга 903 миллион сўм жарима солинди. Бундан ташқари, ноқонуний равишда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган 395 та фуқаро аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 март­даги "Иш ҳақи ўз вақтида тў­ланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори талабларини бузган масъул шахсларга қатъий чоралар кўрилиб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилмоқда. Масалан, "Шимолгазтаъминот" унитар корхонасининг "Аму­дарё­тумангаз" филиали мансабдорлари 10 нафар ишчини ноқонуний равишда филиалга боғлиқ бўл­маган ишларга жалб қилиб, уларнинг ишламаган иш кунларига жами 18 миллион 459 минг 500 сўм иш ҳақи тўланганлиги юзасидан корхонанинг мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат самарадорлигини ошириш, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмокда. Бу борада ўтказилган 26 та назорат тадбирида 98 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланиб, 34 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ер тўғрисидаги қонунлар ижроси ҳам доимий назоратимизда. Мисол учун, Эллик­қалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси Х.Сапаров "Шерхон Шерзодович" фермер хўжалиги раҳбари Ж.Ибрагимовдан хўжаликка ажратилган ернинг кадастр ҳужжатларини тез тайёрлаб бериш эвазига 800 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ёнилғи-мойлаш маҳсулотларидан фойдаланиш тўўрисидаги қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишларда аниқланган қонун бузилиши юзасидан жиноят иши қўз­ғатилди. Хусусан, СВОЖ­ЖД­ЛҚК департаменти ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида "Тахиатош нефт базаси" унитар корхонасига қарашли Нукус туманидаги фермер хўжаликларини ёнил­ғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш шохобчаси оператори Б.Арзуов 26,7 миллион сўмлик дизел ёқилғисини талон-торож қилгани аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, республика прокуратураси органлари томонидан Олий Мажлис Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғисида"ги қарори ва уни қўллаш тартиби ҳақидаги низом ижросини таъминлаш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

Прокуратура органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда қонунийликни таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхонасида прокуратура органлари учун алоҳида "Фуқароларни қабул қилиш хонаси" ташкил этилди. Мазкур хонада ҳар куни битта ходим фуқароларни қабул қилаяпти. Шунингдек, ҳар ҳафтанинг шанба куни туман, шаҳар прокурорлари Халқ қабулхонасида фуқароларни шахсан қабул қилмоқда.

Бундан ташқари, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунга давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва унинг қуйи тизимларида, ҳокимликлар ва ўзини ўзи бошқариш органларида қандай риоя қилинаётгани ҳам ўрганилмоқда. Ўтказилган 652 та текширишда 2299 та мурожаат юзасидан 1926 та қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Хусусан, Қонликўл туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати бўлими бошлиғи Т.Раминов ва туман архитектура ва қурилиш бўлими катта архитектори М.Каражанов фуқаро мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ҳал қилмасдан, мурожаат муаллифларига сифатсиз жавоб хатлари бергани учун уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўтаётган ҳар бир кунимиз бизни тобора энг азиз ва энг улуғ байрамимиз — Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига яқинлаштирмоқда. Бу улуғ байрам барчамизни, шак-шубҳасиз, янги марраларга руҳлантиради, шу азиз Ватан учун, бунёдкор халқимиз учун бор кучимиз билан меҳнат қилишга даъват этади. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни қорақалпоғистонликлар номидан байрам билан самимий табриклайман, оила­ларга тинчлик, соғ­лик-саломатлик тилайман!

Эркабой Таджиев,
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори

Манба: “Ҳуқуқ” газетасининг 35-сони, 31.08.2017 йил

31.08.2017

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси