Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ШАХМАТ ТЎГАРАГИ ОЧИЛДИ

Тўрткўл туман прокуратураси ташаббуси билан «Баркамол авлод» болалар марказида шахмат тўгараги ташкил этилди.

Тўгарак хонаси қайта таъмирдан чиқарилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Мазкур тўгарак ёшларнинг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, уларда спортга бўлган қизиқишни орттириш мақсадида яратилди.

Ташкил этилган тўгарак вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси


18.02.2018

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси