Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 йилдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, СВОЖЖДЛҚК Департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинар давомида Фармонда қайд этилган қоидалар муҳокама қилиниб, процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, аудио ва видеоёзув ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳамда шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ва ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган ҳолатларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатувлар беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши назарда тутилганлиги, шунингдек, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

25.01.2018

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси