Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛИЯТ НАТИЖАЛАРИ ҲАҚИДА

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ўтган 2017 йил давомида ўтказилган назорат тадбирларида жами 7441 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 8 минг нафарга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Прокурор протестлари асосида 791 та қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинди ёки қонунларга мувофиқлаштирилди.
Судларга 15 млрд. сўм миқдорида моддий зарарларни ундириш ҳақида 2454 та аризалар киритилди. Қўлланилган прокурор назорати ҳужжатлари натижасида 1 млрд. 691 млн. сўм иш ҳақидан қарздорлик ундирилиши таъминланиб, 1200 нафардан ортиқ ишчиларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тизимли ишлар олиб борилиб, бунда асосий эътибор тадбиркорлик субъектларининг эркинлигини таъминлаш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, ноқонуний текширишларнинг олдини олишга қаратилди.
Ўтган 2017 йил мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 21799 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 49,1 фоизи бевосита прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилиб, 3965 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

06.02.2018

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси