Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ СИФАТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа масъул идоралар мутахассисларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси аҳволини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ўқувчилар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини янада кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олишга доир вазифалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

15.07.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси