Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МАҲКУМЛАРГА КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМ

Қўнғирот ихтисослаштирилган прокуратураси ташаббуси билан жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумларнинг хулқ-атвори, уларнинг ўрнатилган тартиб-қоидага риоя қилиши ва меҳнатга муносабати ўрганилиб, ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 80 нафардан ортиқ маҳкумларга инсонпарварлик далолатномалари расмийлаштирилди ҳамда жазоси енгилроғи билан алмаштирилиб, озодликка чиқарилди.

Маҳкумларнинг ўталмаган жазо муддатини енгилроғи билан алмаштириш масаласи кўрилган суд мажлисларида уларга алмаштирилган жазо турини ўташнинг тартиб ва қоидалари тушунтирилиб, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, жиноят ва ҳуқуқбузарликка қўл урмасликлари тўғрисида кўрсатмалар берилди.


03.05.2018

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси