Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИНИ СИФАТЛИ ИЖРО ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг ижросига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, меҳнат вазирликлари, солиқ ва божхона қўмиталари, прокуратура органларининг масъул ходимлари, шунингдек, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, унинг ижросини аниқ ва бир хилда таъминлаш, мазкур жараёнда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди идоралар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, амнистия актини қўллашда очиқлик, ошкоралик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш, ходимларнинг масъулияти ва малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, масъул идоралар ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув семинарларини ўтказиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида мутасадди идоралар томонидан амнистия акти ижросини сифатли таъминлаш, уни жамоатчилик ўртасида кенг ёритиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси 

25.11.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси