Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ АХБОРОТИ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессиясида вилоят прокурорининг 2015 йил мобайнида вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Ўтган йилда асосий эътибор аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги таъкидланди.

Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлашга доир қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасида прокурорларнинг протестлари асосида 95 та ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқлаштирилган, қонун бузилишлари, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 136 та тақдимномалар киритилган, етказилган 890 млн. сўмлик зарарни ундириш борасида судларга 724 та аризалар юборилган, 461 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.

Муҳокама қилинган масала юзасидан Кенгаш қарори қабул қилинди.

Жиззах вилоят прокуратураси

05.02.2016

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси