Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОКУРОР АХБОРОТИ ЭШИТИЛДИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида вилоят прокурорининг қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2016 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, ўтган йилда асосий эътибор аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги таъкидланди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлашга доир қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасида прокурорларнинг протестлари асосида 874 та ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқлаштирилган, қонун бузилишлари, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 109 та тақдимномалар киритилган, етказилган 376 млн. сўмлик зарарни ундириш борасида судларга 286 та аризалар юборилган, 535 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга устувор аҳамият берилиб, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриб келинган.

Йиғилиш давомида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама қилинган масала юзасидан Кенгаш қарори қабул қилинди.

Жиззах вилоят прокуратураси

28.01.2017

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси