Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРНИНГ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

Жиззах вилоят прокуратураси “Мир Улуғбек” масъулияти чекланган жамиятининг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундирилишидан норозилиги ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқди.

Аниқланишича, вилоят хўжалик судининг қарорига асосан “Мир Улуғбек” МЧЖнинг “Ипотека банк” вилоят филиали олдидаги 1 млрд. 752,6 млн. сўмлик кредит ва 39 млн. 158,6 минг сўм ҳисобланган фоиз қарздорлиги асоссиз равишда муддатидан олдин ундирилган.

Вилоят прокуратураси томонидан суд қарорига протест келтирилиб, ноқонуний қарор бекор қилинди.

Бунинг натижасида 100 нафардан ортиқ ишчи ва касб-ҳунар коллежларининг 60 нафар битирувчиси меҳнат қилаётган, замонавий трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона ўз молиявий аҳволини тиклаб, келгусида фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Жиззах вилоят прокуратураси

23.02.2016

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси