Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жиззах вилоят прокуратурасида 40 нафар тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокурори, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари, шунингдек бошқа масъул шахслар иштирок этди.

Учрашув давомида аҳолининг бандлигини, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонунларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, фаолият юритмаётган субъектларни қайта тиклаш, янги иш ўринлари ташкил қилиш ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган ўз фаолиятини юритиш давомида юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли идораларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Жиззах вилоят прокуратураси

11.02.2017

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси