Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУРОЖААТЛАР ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

Жиззах вилоят прокуратураси органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Масалан, фуқаро О.Эгамбердиевнинг мурожаатини ўрганиш давомида у “Микрокредитбанк”нинг Мирзачўл тумани филиалидан ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги аниқланиб, вилоят прокуратурасининг протестига асосан ноқонуний буйруқ бекор қилинган ҳамда О.Эгамбердиев ишга тикланган.

Ёки, Зомин туманида яшовчи фуқаро С.Тангированинг икки ёшга тўлмаган фарзандининг парвариши бўйича нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганилиб, унинг нафақа тайинлаш ҳақидаги мурожаати “Чорвадор” ҚФЙ нафақа тайинлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилмасдан, ҳуқуқлари поймол этилганлиги аниқланган. Прокуратура аралашуви билан С.Тангировага нафақа тайинланиши таъминланиб, ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган “Чорвадор” ҚФЙ котиби А.Норматов интизомий жавобгарликка тортилган.

“Сам омад барака сервис” хусусий корхонаси иш юритувчиси У.Бутуновнинг вилоят прокуратурасига йўллаган мурожаатини текшириш давомида Ғаллаорол тумани ДСИ ходими Б.Шагдаров томонидан мазкур корхона ҳисоб рақамига асоссиз равишда инкассо топшириқномаси қўйилганлиги аниқланган. Текшириш натижасига кўра, “Сам омад барака сервис” хусусий корхонаси ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномаси бекор қилиниб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ҳамда ДСИ ходими Б.Шагдаров интизомий жавобгарликка тортилган.

Жиззах вилоят прокуратураси

07.04.2016

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси