Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КУН ТАРТИБИДА ФАОЛИЯТ ЯКУНЛАРИ МУҲОКАМАСИ

Жиззах вилоят прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси органларининг 2015 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган йилда асосий эътибор аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясига доир қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаш масалаларига қаратилган.

Мазкур соҳаларда аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш орқали бартараф қилиниб, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилган.

Шу билан бирга, йиғилишда жорий йилда вилоят прокуратураси органлари томонидан бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар белгиланди.

Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Қонунчилик ижроси устидан назорат Бош бошқармаси бошлиғи У.Суннатов иштирок этди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳайъат қарори қабул қилинди.

Жиззах вилоят прокуратураси

20.01.2016

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси