Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНМОҚДА

Ғаллаорол тумани, “Дўстлик” МФЙ, Тинчлик кўчасидаги кўп қаватли 29-уйда яшовчи Г.Абдуғаффорова ва бошқа фуқароларнинг мурожаати вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, мазкур уйлар “Иномжон нурли ҳаёт” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли бўлиб, тузилган шартномада кўрсатилган тегишли таъмирлаш ишлари “Акрам капитал файз” хусусий корхонаси томонидан бажарилмаган.

Вилоят прокуратурасининг аралашуви билан “Акрам капитал файз” хусусий корхонасига 55 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланди ҳамда таъмирлаш ишлари якунланди.

Натижада мазкур уйда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Жиззах вилоят прокуратураси

27.01.2018

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси