Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛИЯТ ЯКУНЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жиззах вилоят прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси органларининг 2016 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган йилда прокуратура органлари томонидан асосий эътибор аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясига доир қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаш масалаларига қаратилган.

Мазкур соҳаларда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш орқали бартараф қилиниб, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура органлари куни муносабати билан 2017 йил 7 январда ўтказилган йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқувчи устувор вазифалар кўриб чиқилди.

Прокуратура органлари олдига қўйилган вазифаларни сўзсиз бажариш бўйича барча зарур ташкилий чораларни кўриш, бунда асосий эътиборни ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашишга эмас, балки уларнинг олдини олишга қаратиш лозимлиги алоҳида қайд қилинди.

Ҳайъат йиғилишида Бош прокурор ўринбосари – Қонунчилик ижроси устидан назорат Бош бошқармаси бошлиғи У.Суннатов иштирок этди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳайъат қарори қабул қилинди.

Жиззах вилоят прокуратураси

18.01.2017

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси