Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШ МУТАХАССИСЛАР ФАОЛИЯТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Жиззах вилоят прокуратурасида прокуратура органларининг ёш мутахассислари, уларнинг ота-оналари ва прокуратура фахрийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини демократик қадриятлар асосида шакллантириш жараёнида прокуратура органлари зиммасига қонунлар ижросини назорат қилиш бўйича юклатилган долзарб вазифалар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида прокуратура органларига муҳим вазифалар юклатилгани ҳар бир ходим, жумладан, прокуратура органларига янги қабул қилинган ходимлардан ўз хизмат бурчига улкан масъулият билан ёндашишни талаб этиши таъкидланди.

Йиғилишда вилоят прокуратураси органларининг масъул ходимлари, фахрийлар, ёш мутахассисларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, ёш кадрлар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Жиззах вилоят прокуратураси

26.12.2015

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси