Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДАВЛАТ ХОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ - АХБОРОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИНГ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ НЕГИЗИ

Жиззах шаҳрида Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Фуқаролик жамияти”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Қалқон”, “Адвокат” журналлари ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбир давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролик жамияти институтларининг очиқ маълумотлардан эркин, ўз вақтида ва ишончли фойдаланишини таъминлашдаги роли ҳамда иштирокини оширишга қаратилган вазифаларга бағишланди.

Давра суҳбати давомида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлар, ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишининг муҳим аҳамияти борасида сўз юритилди. “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннинг мазмун- моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар ва тадбиркорлар ўртасида кенг тушунтиришда жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг роли беқиёс эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси томонидан тасвирга олинган ва жойларда мазкур қонунларнинг бажарилишига бағишланган ҳужжатли фильм юзасидан мунозара бўлиб ўтди, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг замонавий шакл ва усулларига оид масалалар муҳокама килинди.

Жиззах вилоят прокуратураси 

29.07.2016

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси