Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАР ТИКЛАНДИ

Жиззах вилоят прокуратураси органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида Фориш тумани ҳокимининг қарори билан “Боғдон” ширкат хўжалигига қарашли 94,6 гектар ер майдони топографик чизмасиз, ер майдонининг чегараларига аниқлик киритилмасдан, ширкат хўжалиги хабарисиз ноқонуний равишда бошқа хўжалик юритувчи субъектга ажратиб берилганлиги аниқланган.

Ёки, Жиззах тумани ҳокимининг фармойиши билан “Шоҳруҳ-Фарм” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ер майдони амалдаги ер қонунчилиги талабларига зид равишда фуқаро А.Маматқуловга ноқонуний ажратиб берилган.

Текширишлар натижаси бўйича қонунга зид равишда қабул қилинган мазкур қарорлар прокурор протестлари асосида бекор қилиниб, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.

Жиззах вилоят прокуратураси

20.06.2016

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси