Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОР – ПРОКУРАТУРА ҲИМОЯСИДА

Вилоят прокуратураси томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Тадбиркор – прокурор ҳимоясида” шиори остида тадбиркорлик субъектлари билан уларнинг фаолиятида дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида “очиқ мулоқотлар” ташкил этилди.

Вилоят прокурори бошчилигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Жиззах шаҳри ва барча туманларда ўтказилган учрашувларда бир қатор тадбиркорларнинг муаммолари жойида ҳал этилди.

Ушбу “очиқ мулоқотлар”да 1700 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари қатнашиб, улардан 168 та мурожаатлар қабул қилинди, шундан 9 таси республика, 57 таси вилоят ва 102 та мурожаат туманлар миқёсида ҳал қилинаётган муаммолар бўлиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралар кўрилди.

Жиззах вилоят прокуратураси

17.02.2018

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси