Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИНИ СИФАТЛИ ИЖРО ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Жиззах вилоят прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг ижросига бағишланган идоралараро семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ҳокимлиги, суд, прокуратура, солиқ, божхона, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш, меҳнат бошқармалари ходимлари, шунингдек, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, унинг ижросини аниқ ва бир хилда таъминлаш, мазкур жараёнда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди идоралар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, амнистия актини қўллашда очиқлик, ошкоралик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш, ходимларнинг масъулияти ҳамда малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлашда асосий эътиборни жазодан озод этилган шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, профилактика чораларини амалга оширишни давом эттиришга қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Жиззах вилоят прокуратураси 

25.11.2016

Медиатека

130100, Жиззах шаҳар, Сайилжойи  кўчаси, 65.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси