Янгиликлар
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА ![]() Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2002 йилдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар машғулоти ўтказилди. 03.05.2018 |
![]() Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келган фуқаро А.Жабборовнинг фаолиятига чек қўйилди. 03.05.2018 |
ҚОНУНБУЗАРЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ ![]() Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан фуқаролар ҳамда тадбиркорларга хорижий валюта маблағаларини айирбошлашда катта қулайликлар яратилди. Шунга қарамасдан, ноқонуний даромад орттириш мақсадида қонунга ҳилоф равишда валюта маблағларини айирбошлаш ҳолатлари учрамоқда. 18.02.2018 |
![]() Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. 06.02.2018 |
ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙЎЛИДА Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, 2018 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсати, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди. 27.01.2018 |
![]() Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, МХХ, ИИВ ва Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти вакиллари таркибидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси, 2017 йил 12-15 декабр кунлари Пекин шаҳрида (Хитой) ўтказилган «Пул маблағлари ва қимматликларни ўтказиш бўйича хизматлардан ноқонуний фойдаланиш» мавзуидаги минтақавий семинарда ҳамда молия разведка тузилмалари (МРТ) учрашувида иштирок этди. 28.12.2017 |
![]() Юртимизда бозорлар фаолиятини яхшилашга, нарх-наво асоссиз ошиб кетишининг олдини олишга, сифатли маҳсулотлар билан савдо қилинишини таъминлашга катта эътибор берилмоқда. 14.12.2017 |
![]() Жорий йилнинг 21-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ва Марказий банк вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евроосиё гуруҳининг (ЕОГ) 27-ялпи мажлиси ишида иштирок этди. 14.12.2017 |
КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги арафасида Тошкент вилояти Қибрай туман прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ташаббуси билан Чингилди маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашув ўтказилди. 23.11.2017 |
ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА ![]() Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вакилларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ташкил этилган МДҲга аъзо давлатлар Солиққа оид тергов органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгашининг 19-йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этди. 05.10.2017 |
Мақсад — самарали ижрони таъминлаш ![]() Мустақиллигимизнинг ўтган 26 йили давомида халқимизнинг онги, дунёқараши, ҳуқуқий маънавияти юксалди. Хусусан, ҳар бир фуқарода касбидан қатъи назар, дахлдорлик туйғуси шаклланиб, бефарқлик, бепарволик каби иллатлар чекинди. Эътироф этилаётган фикрлар эса фаолиятимиз давомида яққолроқ кўзга ташланади. 31.08.2017 |
ЕХҲТ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ ![]() Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Котибиятининг Ички назорат хизмати мутахассиси Б.Хельдт билан учрашув бўлиб ўтди. 12.08.2017 |
ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО СЕМИНАР ҲАҚИДА ![]() Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Давлат божхона қўмитаси вакилларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Пекин шаҳрида ўтказилган «Пул ва қимматли бойликлар ўтказмалари хизматидан ноқонуний фойдаланиш» мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этди. 12.08.2017 |
![]() Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари Москва шаҳрида бўлиб ўтган жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи Гуруҳ (ФАТФ) экспертларининг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш типологиялари бўйича қўшма йиғилиши, шунингдек, «Хатарларни баҳолаш» мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этишди. 31.07.2017 |
ЕВРООСИЁ ГУРУҲИНИНГ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ҲАҚИДА ![]() Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Марказий банк вакилларидан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Бишкек шаҳрида ташкил этилган жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг 26-ялпи мажлисида иштирок этди. 31.07.2017 |
|
Медиатека
100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси