Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Тошкент юридик коллежида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш: давлат органларининг асосий вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар прокуратураси, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент шаҳар ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида ёшлар билан ишлашга янада жиддий эътибор қаратиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, вояга етмаганларни узлуксиз таълимга жалб қилиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

10.02.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси