Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Юнусобод туман прокуратураси, туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида Юнусобод туманининг иккинчи ва учинчи секторларида жойлашган мактабларда ички назоратда турувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда ўқувчилар давомати, уларнинг ички назорат рўйхатига олиниши сабаблари, ота-оналарни вояга етмаган фарзандини етарли даражада назорат қилмаганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортиш асослари ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашувда мавжуд муаммолар ечимлари, ўқувчиларни таълимга қайтариш масалалари суҳокама қилиниб, иштирокчиларнинг ушбу соҳадаги таклифлари эшитилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

17.02.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси