Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Яккасарой тумани прокуратураси томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва давлат бошқаруви органлари масъул ходимлари, тадбиркорлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбиркорларни қизиқтирган саволларига банклар, назорат ва давлат бошқаруви органларининг масъул ходимлари томонидан жавоблар берилиб, уларнинг таклифлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, айрим идораларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти танқид остига олинди.

Мутасадди орган ва идоралар раҳбарларига тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

12.08.2017

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси