Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОМИССИЯ КОТИБЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

Тошкент шаҳар прокуратурасида барча туман ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг масъул котиблари учун ўқув семинари ўтказилди.

Семинар давомида масъул котибларга комиссияларда иш юритиш ва ижро интизомига риоя этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, қарорлар ижроси устидан назорат олиб бориш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларининг самарали ҳимоясини таъминлаш бўйича масъул котибларнинг мажбуриятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад комиссияларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вазифаларини сифатли ва самарали бажарилишини таъминлашда ҳар томонлама кўмак беришдан иборатдир.

Тошкент шахар прокуратураси 

31.10.2016

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси