Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирдаги маърузаларида белгилаб берилган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг олдида турган бюрократик тўсиқлар ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги ғовларни бартараф қилиш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахтнинг барча туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда шаҳар прокурори, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва давлат бошқаруви органлари, тижорат банклари раҳбарлари, туман ҳокимлари ва бошқа мутасадди шахслар иштирок этди.

Мазкур учрашувлар давомида тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг амалий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилиб, ушбу йўналишдаги ишларни изчиллик билан давом эттириш, шу жумладан, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш, зарур чораларни кўриш ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Учрашувлар жонли ва ишчан муҳитда, очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан кўтарилган бир қатор масалалар жойида ҳал этилди, муаммоли масалаларни ечиш бўйича тегишли идораларга кўрсатмалар берилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

29.01.2017

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси