Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ ҲАҚИДА

Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада асосий эътибор тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилмоқда.

Масалан, якка тартибдаги тадбиркор Ф.Тохтаевнинг Бош прокуратура ишонч телефонига қилган мурожаатини кўриб чиқиш давомида Ф.Тохтаевга шаҳар ҳокимининг қарорига асосан ер майдони ажратилган бўлсада, архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан қурилиш ишларини олиб боришга рухсат берилмаганоиги аниқланган.

Прокуратура аралашуви билан тадбиркор Ф.Тохтаевга ўзига ажратиб берилган ер майдонида қурилиш ишларини олиб боришга рухсат берилиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Тошкент шаҳар прокуратураси

17.06.2016

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси