Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

“БЎЛАЖАК ПРОКУРОРЛАР КЛУБИ” ФАОЛИЯТИГА ОИД СЕМИНАР

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети ўртасида юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тизимида мамлакатимиз олий ўқув юртларининг бўлажак ҳуқуқшунос талабалари учун “Бўлажак прокурорлар клуби” ташкил этилган.

Тошкент шаҳар прокуратурасида Тошкент давлат юридик университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари иштирокида ушбу клуб фаолиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбир давомида шаҳар прокуратурасининг масъул ходимлари маърузалар билан сўзга чиқдилар.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тошкент шаҳар прокуратураси

23.11.2017

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси