Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛ ФУҚАРОЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА

Тошкент шаҳар прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида қотиллик жиноятини содир этиб, воқеа жойидан яширинишга уринган жиноятчини ушлаб, ички ишлар органига олиб келган ҳамда шу тариқа ўта оғир жиноятнинг фош этилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фаол ёрдам кўрсатган фуқаролар С.Бердимуродов ва Х.Исмаиловга шаҳар прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига шаҳар прокуратураси ташаббуси билан “Тошкент” телерадиоканали ҳамкорлигида тайёрланган фуқароларни огоҳликка даъват этувчи “Кўзгудаги биз” номли фильм намойиш қилинди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

17.03.2016

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси