Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ОГОҲЛИК – ХАВФСИЗЛИК ГАРОВИ

Мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, ёшлар, айниқса, вояга етмаганларни экстремизм, терроризм ва бошқа ёт ғояларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш, маънавий иммунитетни, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш ҳиссини шакллантириш жамиятимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан.

Прокуратура органлари ушбу йўналишда, шу жумладан аҳолининг огоҳлигини кучайтириш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент ислом университети, Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетидан малакали мутахассислар жалб қилган ҳолда, “Огоҳликка даъват” мавзусида қатор учрашувлар ўтказилди.

Мазкур тадбирларда умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейларнинг ўқувчи ҳамда мураббийлари, шунингдек, пойтахтимиз аҳолиси иштирок этди.

Учрашувларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар моҳиятини тушунтириш, ёш авлодда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида мураббийлар ва ота-оналар олдида турган вазифалар хусусида сўз юритилди.

Тадбирлар давомида фуқароларни огоҳликка даъват қилувчи «Ватан тақдирига дахлдорлик олий мақсадимиз» номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

01.02.2016

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси