Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ТУШУНТИРИЛМОҚДА

Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан ички ишлар, маҳаллий ҳокимият, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик тузилмалар вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтнинг барча туманларда жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахсларнинг яқин қариндошлари билан учрашувлар ўтказилди.

Мазкур тадбирларда уларга мамлакатимизда кенг жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонун ва меъёрий хужжатлар ҳамда улар асосида жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши билан боғлиқ қонунчиликдаги бошқа ўзгаришлар, шу жумладан жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

02.02.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси