Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Яккасарой тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида одам савдосига қарши курашишга бағишланган учрашув ташкил этилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва давлат бошқаруви органлари масъул ходимлари, тадбиркорлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ижросини назорат қилиш, у билан боғлиқ жиноятларни фош этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, ушбу масала бўйича жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Учрашув ишчан муҳитда бўлиб ўтди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Тошкент шаҳар прокуратураси

12.08.2017

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси