Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент молия институтида “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Юнусобод туман прокуратураси масъул ходимлари, Тошкент молия институти раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тайёрланган мавзуга оид видеолавҳалар намойиш қилиниб, уларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

25.01.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси