Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – УСТУВОР ВАЗИФА

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан прокуратура, ички ишлар органлари, солиқ ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилиши ва уй-жой фондидан фойдаланиш аҳволи ўрганиб чиқилди.

Жорий йилнинг 2 февралидан пойтахтимизнинг барча туманларида аҳоли иштирокида мазкур хатлов натижалари ҳамда амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда. Дастлабки шундай учрашув Шайхонтоҳур туманидаги Ўзбек Миллий академик драма театри биносида бўлиб ўтди.

Учрашувда тумандаги давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, маҳаллаларга бириктирилган идораларнинг масъул ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда бошқа мутасаддилар қатнашди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими, прокурори ва ИИББ бошлиғи сўзга чиқди.

Тадбирда иштирокчиларга хатлов натижалари етказилиб, аҳоли, шу жумладан вояга етмаганлар ўртасида профилактика тадбирларини ўтказиш, бўш турган ва ижарага берилган хонадонлар бўйича жамоатчилик назоратини жорий қилиш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди, тегишли идоралар раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига уларга бириктирилган ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, 8 февралда Юнусобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда ёшларни зарарли ва ёт ғоялар таъсирида диний-экстремистик оқимлар сафига қўшилиб қолаётгани ҳақида ҳикоя қилувчи “Одам вируси – тўқликка шўхлик...” номли видеофильм илк бор намойиш этилди. Мазкур видеофильм келгусида ўтказиладиган йиғилишларда ҳам намойиш қилиниши мўлжалланган.

Бундай учрашувлар Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўтказилади.

Тошкент шаҳар прокуратураси

27.02.2016

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси