Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАРМОЙИШ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2017 йилдаги «Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойиши ижроси юзасидан маълум ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар ҳисобда туриб, якка тартибда ўз уйида таълим олаётган жами 689 нафар ногирон болаларнинг таълими, соғлиғи, оиласининг ижтимоий ҳолатини ўрганиш мақсадида қўшма қарор қабул қилинди.

Мазкур қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан ногирон болаларнинг хонадонларига уйма-уй кирилиб, оилавий муаммолари ўрганилмоқда.

Ўтказилган тадбирлар натижасида болаларнинг 163 нафари дори-дармонга, 57 нафари ногиронлик аравачасига, 20 нафари ортопед оёқ кийимга, 8 нафари юриш мосламасига, 38 нафари қўшимча даволанишга, 173 нафари таълим олиш бўйича анжомларга (доска, стол-стул ва бошқа жиҳозлар), 25 нафари моддий ёрдамга ва 11 нафар боланинг ота-оналари ишга жойлашишга муҳтожлиги аниқланди.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг молия бош бошқармаси томонидан 1,2 млрд. сўм пул маблағлари ажратилиши таъминланди.

Хозирги кунга қадар ишчи гуруҳлар томонидан уйда таълим олаётган болаларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 21 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 16 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига юриш мосламаси, 57 нафарига доска, 97 нафарига стол-стул ажратилди, 2 нафари уй-жойга муҳтож шахслар сифатида рўйхатга қўйилди, 18 нафар боланинг оиласига маҳалла ва ҳомийлар томонидан тегишли моддий ёрдам кўрсатилди.

18.07.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси