Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОКУРАТУРАДА ФУТБОЛ ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳар прокуратураси органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси тадбири ташкил этилди.

Тадбирнинг финал босқичида ФИФА рефереси Равшан Эрматов иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритган «Тошкент шаҳар прокуратураси-1» жамоасига мусобақа кубогини топширди.

Шунингдек, мусобақа якунига кўра энг яхши дарвозабон Ш.Ходжаев, энг яхши ҳимоячи А.Камаров, энг яхши ҳужумчи С.Джубабаев, энг яхши тўпурар У.Олимжонов ҳамда энг яхши ўйинчи деб А.Усмановлар топилди.

Тадбир сўнггида Р.Эрматовга эсдалик совғаси топширилди.

Ғолиб жамоа прокуратура органлари ўртасида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўл олди. 

763A9679.JPG

14.05.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси