Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ОИЛА МУНОСАБАТЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Учтепа тумани прокуратураси томонидан оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва ажримларнинг олдини олиш масаласига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьялари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчилари, ҳокимлик, ички ишлар бўлими, ФҲДЁ бўлими, тиббиёт бирлашмаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Учрашувдан кўзланган мақсад ажримларнинг олдини олиш ва ёшларни оилавий муносабатларга тайёрлашга қаратилган чораларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Учрашувда айрим идораларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти танқид остига олинди. Мутасадди органлар раҳбарларига тегишли тавсиялар берилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

12.08.2017

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси